14:18 / 28.05.2019
5401

“Ўзагросуғурта” АЖ ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан суғурта фаолиятини такомиллаштириш, суғурта бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш учун бир қатор ишлар амалга оширилиб, бир қанча ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

“Ўзагросуғурта”АЖ ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ билан ҳам икки томонлама битим тузилган бўлиб, ҳамкорликнинг амалий давоми сифатида бугун “Ўзагросуғурта" АЖ "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан суғурта соҳасида Бош агентлик шартномасини имзолади.

Шартнома "Ўзагросуғурта" АЖнинг суғурта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси тармоқлари орқали сотишини назарда тутади. Суғурта хизматлари кўрсатиш ҳажмини кенгайтириш, аҳолига суғурта маҳсулотларини қулай тарзда тақдим этиш мақсадида амалга оширилган бу лойиҳа орқали республикамизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам етиб бориш ва аҳоли учун суғурта хизматларини янада кенгроқ миқёсда тақдим қилиш имконияти яратилади. Хусусан, ушбу лойиҳа доирасида республика фуқаролари транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси полисига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек, "Ўзагросуғурта" АЖ почта алоқаси тармоғи орқали Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган мигрантлар учун суғурта полислари линиясини сотиб олишни таклиф қилади. Ушбу суғурта маҳсулотлари линияси меҳнат муҳожирлари учун Россия Федерацияси ҳудудида 1 ойдан 1 йилгача юқори сифатли ва вақтида кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ўз ичига олади. "Патент+" ихтисослаштирилган суғурта маҳсулоти муҳожирларга маблағларини тежаган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш учун зарур бўлган меҳнат патентини олишига замин яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top