Теҳрон АҚШ тажовузини қайтаришга кучи етишини маълум қилди
Эрон армияси мамлакатни АҚШ тажовузидан ҳимоя қилиш учун барча зарур қуролларга эга, деб баёнот берди ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Ҳусайн Саломий Al Alam телеканали орқали.
"Эрон қуролли кучлари мудофаа саноати томонидан ҳарбий-транспорт воситалари, ракеталар, жанговар самолётлар ва дронлар билан таъминланган", - деди у.
Саломийнинг сўзларига кўра, эронликлар АҚШнинг денгизда ҳаракатланадиган авиаташувчи ва кемаларини йўқ қилишга қодир ракета тизимларига эга.
"12 йил илгари ишлаб чиқарилган бундай мажмуаларга атиги бир нечта давлат эга", - деди Саломий.
Унинг айтишича, Эрон баллистик ракеталари арсенали Яқин Шарқда энг йирик ҳисобланади.
24 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарққа қўшимча 1,5 минг ҳарбий жўнатилишини эълон қилди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бу қадамни "глобал тинчлик ва барқарорликка таҳдид" деб атади.
Мавзуга оид
12:01
«Минимал жазо». Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини изоҳлади
21:46 / 05.10.2024
Трамп Исроил Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши кераклигини айтди
21:17 / 05.10.2024
Исроил армияси Эронга «жиддий ва салмоқли» жавоб тайёрлаётганини маълум қилди
19:36 / 04.10.2024