Жаҳон | 11:03 / 29.05.2019
9819
1 дақиқада ўқилади

Япониядаги аномал иссиқлик қурбонларга олиб келди

Фото: Yomiuri

Японияда йилнинг бу вақти учун хос бўлмаган аномал иссиқлик ўрнатилди. Бутун мамлакат бўйлаб 200 дан кўпроқ ҳарорат рекорди қайд қилинган, баъзи туманларда ҳарорат аномалияси 17 даражани ташкил қилган. Бундай ҳарорат оқибатида ўтган ҳафта ичида 4 киши ҳалок бўлган, 2053 кишини офтоб урган.

Таъкидланишича, 532 киши шифохонага ётқизилган. 1475 киши эса шифохоналарга хавфсизроқ аломатлар билан етказилган.

Энг юқори ҳаво ҳарорати мамлакат шимолида қайд қилинган. 26 май куни Хоккайдо оролидаги Сарома шаҳрида ҳарорат 39,5 даражага етиб, бутун Японияда ушбу ой учун рекорд иссиқ ҳарорат бўлган. Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, бундай аномал ҳарорат одатда бу ҳудудда август ойида кузатиладиган иссиқ ҳаво оқими сабабли юзага келган.

Японияда охирги йилларда ёз ойлари тобора исиб бормоқда. Жумладан, 2018 йил Япониянинг шарқий қисмидаги ёз 1946 йилдан бери энг иссиғи бўлди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид