31 май куни Makro супермаркетлар тармоғининг 53-филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Карнай-сурнай товушлари, шунингдек, меҳмонларимизга тортиқ қилинган мазали таомлар бу маросимни чинакам байрамона ва ёрқин рангда ўтишини таъминлади.

Меҳмонлар Makro тармоғи супермаркетининг янги формати – қулай навигация, янада кўпроқ фойдали таклифлар, янгиланган дизайн ва Makro'нинг “М” бренди остида ишлаб чиқарилган ўз маҳсулотлари билан танишиб чиқишди.

Очилиш куни янги супермаркетнинг барра маҳсулотлар бўлимида 1000 дан ортиқ маҳсулот турлари, озиқ-овқат бўлимида 1800, маиший кимё бўлимида эса 1000 дан ортиқ маҳсулот турлари тақдим этилди.

Makro тармоғининг янги филиали мижозлари бир қатор маҳсулотларни фойдали таклифлар бўйича сотиб олиш имкониятига эга. Улардан баъзилари қуйидагилардир:

Юг Кунгабоқар ёғи, 1 л.

Оқ аланга гуручи, 900 гр, 1 кг, 2 кг.

Қўй гўшт қиймаси, ёғлилиги 15%, кг.

Sag'bon (вареная) колбасаси, кг.

Ramazon (докторская) колбасаси.

Янги супермаркет ҳаммани кутмоқда!

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон айланма кўчаси.