Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир Қўқон шаҳрида тадбиркорларни қабул қилди
Бош вазир Абдулла Арипов Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ташкил этилган тадбиркорлар қабулхонаси фаолияти билан танишди ва шу ернинг ўзида бир гуруҳ тадбиркорларни қабул қилди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, четга тухум экспорт қилиш, мато ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш учун тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш, ошхона ва рўзғор буюмларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашёни хорижий валютага импорт қилиш сингари қатор масалаларда юзага келаётган айрим муаммолар бўйича жами 17 мурожаат қабул қилинди. Шундан 9таси жойида ўз ечими топган бўлса, 5тасига йўналиш ва тавсиялар кўрсатилди, 3тасини ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
«Қабулхона фаолияти билан танишдим. Замонавий қулайликларга эга, барча шароитлар яратилган. Бу ҳам керак, албатта. Лекин, асосий эътиборни бу ерга келган тадбиркорнинг мушкулини енгил қилишга, уларнинг масаласини ижобий ҳал этишга қаратиш керак. Чунки, тадбиркорнинг фаолияти ривожланса, тармоғи кенгаяди, янги иш ўринлари яратилади. Президентимиз таъкидлаганидек, тадбиркор бой бўлса халқимиз ҳам бой бўлади», деди бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат раҳбари 19 май куни Паркент туманида бир гуруҳ тадбиркор ва инвесторларни қабул қилган. Жами 11 мурожаат қабул қилинган, 8таси жойида ўз ечими топган бўлса, 3тасига тушунтириш берилган эди.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
11:07 / 25.03.2026