Ўзбекистон | 12:45 / 04.06.2019
11676
2 дақиқада ўқилади

Шерзод Кудбиев: Меҳнат бозоридаги энг катта муаммо – таълим сифати

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштирокида “Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда Шерзод Кудбиев Ўзбекистон меҳнат бозоридаги энг катта муаммони маълум қилган. 

“Меҳнат бозоридаги катта муаммо шуки, таълим тизими малакали мутахассисларни етказиб бера олмаяпти. Мана бизнинг катта муаммомиз. Иш берувчи таълим тизимида олий ўқув юртлари бераётган дипломга ишонмай қўйган. Сабаби ўша диплом эгаси талабга жавоб бермайди. Коллежлар ўзини оқламаганини эса вақтнинг ўзи кўрсатди. Буни ҳам очиқ тан олиш вақти келди. Бироқ, бу коллежлар тугатилиши керак, деганини англатмайди. Шунчаки касб-ҳунар коллежларидаги таълим бериш тизими тўғри ташкил этилмади”, - деди вазир.

Бундан олдин, Ўзбекистонда 13,5 млн фуқародан атиги 40 фоизи расман ишлаётгани айтилганди.

Мавзуга оид