Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ушбу қонун мақсади Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатда оммавий тадбир тушунчасига таъриф берилган – 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар
ва бошқалар), шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари.
Оммавий тадбирлар икки тоифага ажратилган:
– 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир;
– биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир;
Оммавий тадбирлар ижтимоий-сиёсий, маданий, спорт ва бошқа турда бўлади.
Оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишга махсус комиссия (оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш ваколатига эга бўлган шахслар гуруҳи) рухсат бериши керак бўлади.
Қонуннинг 7-моддасида оммавий тадбирларни ўтказишнинг умумий шартлари белгиланган.
- оммавий тадбирнинг иштирокчиси томонидан оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказишни тартибга солувчи ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари нормалари талабларига мажбурий риоя қилиниши;
- оммавий тадбир иштирокчисининг ушбу Қонунда белгиланган талабларга жавоб бериши;
- оммавий тадбирнинг ушбу Қонун талабларига жавоб берадиган оммавий тадбирни ўтказиш объектида ўтказилишини таъминлаш;
- оммавий тадбирлар очиқ майдонларда ўтказилган холларда ҳудуднинг хусусиятидан келиб чиққан холда ташриф буюрувчилар сонини олдиндан белгилаш;
- оммавий тадбир ўтказилишининг жойи ва вақти бўйича бошқа оммавий тадбир билан тўғри келиб қолмаслиги;
- жамоат транспортининг мавжудлиги ёки оммавий тадбир тугагандан кейин оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тадбир иштирокчиларининг жамоат транспортидан фойдаланишларини таъминлаш;















