Мустақиллик байрами очиқ майдонларда ўтказилади
Республика бўйлаб мустақиллик байрами очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгилочар дастурлар шаклида ўтказилади. Тадбирларда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиёти давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда мустақиллик байрами тадбирларини ўтказиш тартиблари белгилангани ҳақида маълум қилди.
Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгилочар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланган.
«Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчилар ниқоб тақишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўраб қолади», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

12:58 / 30.06.2024
Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

00:22 / 26.11.2022