Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва АҚШ ўртасидаги товар алмашиш ҳажми беш ой ичида 14,6 фоизга қисқарди
Фото: AP Photo / Andy Wong, File
Хитой ва АҚШ ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 2019 йилнинг беш ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,58 фоизга қисқарди. Бу ҳақда ХХР божхона бошқармаси маълум қилди.
Айтилишича, январь-май ойларида икки давлат ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 209,68 млрд долларни ташкил этган. 2018 йилнинг худди шу даврида эса бу кўрсаткич 245 млрд доллардан ортиқроқ бўлган.
Аввалроқ Хитой ва АҚШ бир неча ой давомида савдо баҳсларини тартибга солиш бўйича музокаралар олиб борганди. Бу музокараларнинг охирги 10-раунди 9-10 май кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган, бироқ шундан кейин улар боши берк кўчага кириб қолди. АҚШ 200 миллиард долларлик Хитой маҳсулотларига бож тўловини 10%дан 25%гача оширди.
Мавзуга оид
20:07 / 20.01.2026
«Империя амбициялари яна юзага чиқмоқда» – Макрон Давос форумида Америкага қарши нутқ сўзлади
22:47 / 04.11.2025
Хитой АҚШ билан келишувни сақлаб қолиш учун тўртта «қизил чизиқ»ни кўрсатди
11:41 / 30.10.2025
«У жуда қаттиқ музокарачи» — Трамп Си билан учрашув оптимистик ўтганини айтди
17:43 / 28.10.2025