Фан-техника | 16:10 / 12.06.2019
6080
1 дақиқада ўқилади

Huawei санкциялар сабабли янги ноутбуки тақдимотини бекор қилди

Фото: Huawei

Huawei компанияси ўзининг Matebook ноутбуки янги модели тақдимотини номаълум муддатга кечиктирди, деб ахабр берди The Information.

Янги модель ушбу ҳафтада Шанхайдаги CES Asia 2019 кўргазмасида намойиш этилиши керак эди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, яқинда киритилган АҚШ санкциялари сабабли тақдимот ортга сурилган.

Аввалроқ АҚШ савдо вазирлиги Huawei компаниясини қора рўйхатга киритганди. Google, Intel, Broadcom ва бошқа компаниялар Хитой компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.

Matebook ноутбукларида Intel процессорлари ва Windows операцион тизими ўрнатилган. Шу тарзда ноутбук санкциялар сабабли Huawei компаниясининг бозорга чиқа олмаган биринчи маҳсулоти бўлди.

Мавзуга оид