17:30 / 14.06.2019
21090

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Kun.uz’га маълумот беришича, Ботирбек Исабеков Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ботирбек Исабеков айни пайтга қадар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари, «Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлими» ДУК директори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг умумий ишлари бўйича ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига шу вақтга қадар Улуғбек Абдумаликович Эгамбердиев (в.б) раҳбарлик қилиб келаётганди.

Top