Спорт | 07:00 / 16.06.2019
7762
1 дақиқада ўқилади

Украина ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Фото: EPA

Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Финалда Украина ва Жанубий Корея ўсмирлари тўқнаш келди. Баҳсда европаликларнинг қўли 3:1 ҳисобида баланд келди. Натижада Украина ўсмирлари ўз тарихида илк маротаба жаҳон чемпиони бўлишди. 

14 июнь куни учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда Эквадор ўсмирлар жамоаси Италияни қўшимча вақтда урилган ягона гол эвазига мағлуб этган эди.

ЖЧ-U20, Польша
14 июнь
Учинчи ўрин учун баҳс

Эквадор U20 – Италия U20 1:0 (қ.в.)
Гол: Мина (104)

Финал  
15 июнь
Украина U20 – Жанубий Корея U20 3:1

Голлар: Суприяга (34, 53), Цитаишвили (89) – Ли Кангин (5 пен)

Мавзуга оид