Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терговчилар MH17 рейси ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинаётганларнинг исмларини маълум қилишди
Халқаро терговчилар MH17 рейси ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинаётган тўрт кишининг кимлигини маълум қилишди, деб хабар берди ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари. Уларнинг сўзларига кўра, гумондорлар Игорь Гиркин (Стрелков), Леонид Харченко, Олег Пулатов ва Сергей Дубинскийдир.
Ҳалокатга алоқадорликда гумон қилинаётганлар устидан суд 2020 йил 9 мартда бошланади, деб қўшимча қилган ҳалок бўлганларнинг қариндошлари.
Аввалроқ Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад мамлакат ҳукумати Malaysia Airlines авиакомпанияси “Боинг”ининг 2014 йил ёзида Донбассда ҳалокатга учрашида Россия айбдорлигининг ишончли исботини кўрмаганини билдирганди.
2018 йил майида тергов гуруҳи йўловчи самолёти Россия қуролли кучларининг “Бук” ракетасидан уриб туширилгани ҳақидаги хулосага келган, бироқ бунга ким жавобгарлигини ўрната олмаган.
Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси бўйича йўналаётган самолёти 2014 йил ёзда Украинанинг Донецк вилоятида ҳалокатга учраган. Унинг бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Воқеани тергов қилувчи қўшма тергов гуруҳи таркибига Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина вакиллари кирган.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
12:00 / 05.11.2025
E-tergov ахборот тизими жорий этилади: жиноят ишлари электрон шаклга ўтади
16:08 / 18.10.2025
«Tuzel Park» ТЖМ бўйича тергов бошланди. Лойиҳа Марат Ҳамдамовга тегишли «Imarat development» билан боғлиқ
13:37 / 07.10.2025