Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ дронини уриб туширди
Эрон Инқилобий гвардияси АҚШ дронини уриб туширди. Бу ҳолат Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядро келишуви барбод бўлганидан сўнг мавжуд қалтис вазият соясида рўй бермоқда. АҚШ ҳарбийлари ҳодисага изоҳ беришни рад этмоқда.
RQ-4 Global Hawk дрони уриб туширилганига доир хабарлар АҚШ армияси Эронни Уммон кўрфазидаги 2та нефть танкерига ҳужум уюштирганликда айблаганидан сўнг пайдо бўлмоқда. АҚШ нефть танкерларига ҳужумда Эронни айбламоқда. Расмий Теҳрон бу айбловларни рад этмоқда.
Эрон Инқилобий гвардияси дрон Эрон ҳаво ҳудудларига кирган вақтда 20 июнь куни эрталаб уриб туширгани ҳақида баёнот берди. Дрон Эроннинг Ҳўрмузгон вилоятининг Қўҳмуборак туманида ҳаво чегараларини кесиб ўтган.
Эроннинг IRNA ахборот агентлиги уриб туширилган дрон модели ҳақида маълумот бериб, унинг RQ-4 Global Hawk эканини билдирди.
- АҚШ томони, ҳозирча, Эрон ҳудудида АҚШ дрони борлигини рад этиш билан чекланмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026