Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни абсурд деб атади
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев парламент томонидан унга нисбатан илгари сурилган айбловларни абсурд деб атади. ТАССга кўра, сиёсатчи жума куни бу борада баёнот билан чиққан.
«Парламент томонидан менга қарши билдирилган айбловлар мутлақо абсурддир, ҳуқуқий асосга эга эмас, тўқиб чиқарилган миш-мишларга асосланган ва амалдаги президентнинг сиёсий рақибини бартараф қилиш истаги билан йўғрилган», — деб ҳисоблайди Атамбоев.
Атамбоевнинг фикрича, у ҳукумат томонидан сиёсий важлар туфайли қувғинга дучор бўлган, буларнинг барчаси ортида давлатнинг ҳозирги раҳбари Сооранбой Жээнбеков турибди.
«Жээнбеков мени жим қилиш учун тўқиб чиқарилган айблов асосида ноқонуний судлашдан бошқа усулни топа олмаган кўринади. Гарчи бу йўлда энг ифлос сиёсатчилар ва энг жирканч усуллардан фойдаланилаётган эса-да, унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди», — дейилади баёнотда.
Пайшанба куни Қирғизистон парламенти Атамбоевнинг 6 эпизод бўйича қонунбузарликка алоқадор эканлиги хусусидаги махсус депутатлик комиссияси таклифини қўллаб-қувватлади. Парламент қарори Бош прокуратурага жўнатилган.
Агар Бош прокуратура депутатларнинг тахминларини тасдиқласа, парламент собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026