Спорт | 08:34 / 22.06.2019
10312
1 дақиқада ўқилади

Америка Кубоги. Чили плей-оффга чиқди

Фото: REUTERS

Америка Кубогида гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунланди.

С гуруҳида Чили ва Эквадор беллашди. Фуенсалида ва Санчес голлари эвазига Чили 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу натижадан сўнг, Чили 6 очко жамғариб, плей-офф йўлланмасига эга бўлди. Эквадор бирорта очкога эга бўлмай сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ, В гуруҳидаги Колумбия кейинги босқичга чиққан илк жамоа бўлган эди.

Америка Кубоги, 3-тур
С гуруҳи
Эквадор – Чили 1:2 (1:1, 0:1)
22 июнь, «Фонте Нова» стадиони
Голлар: 0:1 – 8 Фуэнсалида, 1:1 – 26, пенальти Валенсия, 1:2 – 51 Санчес.
Эквадор – Домингес, Веласко, Ачильер, Арболеда, Рамирес, Груэсо, Мена (Пресиадо, 82), Орехуэла, Мендес (Валенсия, 60), Ибарра (Гарсес, 69), Валенсия.
Чили –  Арьяс, Исла, Медель, Марипан, Босежур, Арангис, Пульгар, Видаль (Хара, 90), Фуэнсалида (Диас, 70), Варгас (Эрнандес, 86), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Мендес (3), Мена (34), Арьяс (44), Босежур (52), Арболеда (78), Груэсо (81), Исла (82), Видаль (86), Веласко (90).
Четлатиш: Ачильер (89).

Мавзуга оид