Иқтисодиёт | 13:30 / 24.06.2019
21191
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 26,60 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8562,34 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 165,96 сўмга қимматлаб, 9731,96 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 2,77 сўмга қимматлаб, 135,34 сўмга етган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Маълумот учун, 2019 йил 25 июнь ҳолатига:

  • Энг кам иш ҳақи миқдори — ойига 202 730 сўм;
  • ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

Мавзуга оид