09:43 / 25.06.2019
10999

Boeing мижозларга етказилмаган самолётларни автотураргоҳларда жойлаштирмоқда

Фото: KING 5/YouTube

Boeing компанияси буюртмачиларга етказилмай қолган бир нечта 737 MAX самолётини ўз ходимлари учун мўлжалланган автотураргоҳларда жойлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди. 

“Биз 737 Max етказилишидаги вақтинчалик узилишлар вақтида компаниянинг ресурслари, жумладан Пьюжет-саунд, Сан-Антонио ва Мозес-Лейкдаги объектларимиздан фойдаланмоқдамиз”, деб айтган компания вакили Пол Бергман. 

Компания заводи жойлашган Сиэтл шаҳрининг King 5 телеканали томонидан эълон қилинган видеода самолётлар автотураргоҳда машиналар қуршовида турганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб, самолётларнинг парковкаси ҳар бир самолёт учун ойига 2 минг доллардан айланаётганини маълум қилган.

Фото: KING 5/YouTube
Фото: KING 5/YouTube

Кўплаб давлатлар, жумладан АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия 737 MAX иштирокида ярим йилдан камроқ вақт ичида юз берган иккита автоҳалокатдан кейин ушбу моделдаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатган. 

Top