Жамият | 08:50 / 25.06.2019
7524
2 дақиқада ўқилади

Танқидга муносабат: Ўзбекистон тумани Дашт қишлоғида электр таъминоти яхшиланди

19 июнь куни сайтимизда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманининг Қоратепа қишлоғидаги «Дашт» маҳалласи кўчаларига аҳоли ўз кучи билан қўлбола симёғочлар ўрнатгани, ҳудудда электр таъминоти жуда ёмон аҳволдалиги ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди.

Аҳоли вакиллари неча йиллардан бери, улар томонидан ҳокимлик ва вилоят, туман электр  корхоналари ҳеч қандай чора кўрмаётганини, маҳалла ҳар йили дастурдан тушиб қолаётганини билдирган.

Мақола кенг оммага тақдим қилингач, муаммоли ҳолат Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан  ўрганилиб, ҳал этилди.

Вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Kun.uz сайтига Ўзбекистон тумани, «Дашт» маҳалласида олиб борилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этди. Унда, маҳалла номидан ёзилган Замирахон Нурматованинг мурожаатига асосан Ўзбекистон тумани, «Дашт» маҳалласидаги ностандарт қўлбола симёғочлар ўрнига 10 дона яроқли таянчлар ўрнатилгани ҳамда аҳоли учун электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида 0,04 кВли ҳаво тармоғи тортилгани ҳақида ахборот берилган.

Биз «Дашт» маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари билан телефон орқали суҳбатлашдик. Улар Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Ўзбекистон туман электр тармоқлари томонидан электр таъминоти бўйича мавжуд камчиликлар бартараф қилинганини айтиб, фотосуратлар жўнатишди.

Мавзуга оид