Спорт | 14:00 / 26.06.2019
13403
1 дақиқада ўқилади

Суперлигада 3-ўринда бораётган «Сурхон» бош мураббийи истеъфога чиқди

Бугун, 26 июнь куни «Сурхон» бош мураббийи Андрей Микляев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

«Андрей Геннадиевич «Сурхон» футбол клубида бошқа лавозимни эгаллайди. Унинг айнан қайси лавозимни эгаллаши тез кунларда эълон қилинади», – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Қўшимча қилинишича, янги бош мураббий ким бўлиши тез орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида Термиз клубига Илҳом Мўминжонов бош мураббий бўлган, аммо у ЎФА томонидан 1 йилга дисквалификация қилингач, ўрнини вақтинчалик Анвар Солиев эгаллаганди. Бироз вақт ўтиб, Солиев спорт директори лавозимига ўтиб, Микляев бош мураббий этиб тайинланган эди.

«Сурхон» Суперлигада 12-турдан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид