Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фаолият олиб бориши маълум қилинди
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати собиқ раҳбари Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz’га агентлик матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 июль куни Сурайё Раҳмонова Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари лавозимини тарк этгани хабар қилинганди.
Сурайё Раҳмонова собиқ бош прокурор Отабек Муродов даврида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари сифатида прокуратура органларининг шаффофлиги ва очиқлигига, оммавий ахборот воситалари билан яқиндан мулоқотига сезиларли ҳисса қўшди. У матбуот хизмати раҳбари сифатида прокуратура фаолияти билан боғлиқ ҳар бир воқеага тезкорлик билан муносабат билдира олиши билан бошқа айрим давлат идоралари матбуот хизматлари вакилларидан ажралиб турди.
Мавзуга оид
18:16 / 25.03.2024
Лифтда 10 яшар қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 3 йилга қамалди
18:14 / 19.02.2024
Ўзбекистонлик аёлнинг икки боласи Россияда қаровсиз қолгани айтилмоқда
18:54 / 10.01.2024
“Калтак еб ўсдик, кам бўлмадик-ку” деганлар адашади — таҳқирланаётган болалар ҳақида оғриқли суҳбат
22:10 / 29.12.2023