Фан-техника | 15:36 / 08.07.2019
33829
3 дақиқада ўқилади

UMSдан янгиланиш, акция ва чегирмалар авжида!

UMS мобил оператори бир вақтнинг ўзида бешта тариф режасини янгилади ва чиройли рақамларга катта чегирмалар тақдим этмоқда.

Фото: UMS

Ёз – бу таътил, вақтичоғлик ва дам олиш мавсуми. Шунингдек, бу телефонда кўп суҳбатлашиш ва мобил Интернетдан фаол фойдаланиш даври! Ёзда яқинлар ва дўстларимизга кўпроқ қўнғироқ қилиб, уларга сурат ва видеоларни юборамиз, таассуротларимиз билан бўлишамиз.

Амалдаги ва янги абонентларнинг фаол суҳбатлашишга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда UMS ойлик абонент тўловига эга тўртта ва йиллик тўловга эга битта тариф режаларини янгилади. Энди улар янада кўпроқ дақиқа, мегабайт ва SMSни ўз ичига олади, нархлар эса ўзгармаган!

“Асосий” ТР абонентлари 21 минг сўмга 500 дақиқа, МБ ва SMS га эга бўлишди. “Стандарт” ТР 25 минг сўмга 1 000 МБ, 700 дақиқа ва SMS берилмоқда. «Оптимал+» тариф режаси 33 минг сўмга 3 000 МБ, 800 дақиқа ва SMSни ўз ичига олган.

Янаям кўпроқ тўпламлар “Қулай+” тарифида жамланган: 5 000 МБ, 1 000 дақиқа ва хабарлар 42 минг сўмга тақдим этилмоқда. Ушбу тарифнинг йиллик кўриниши – “Қулай Йиллик+” ҳам янгиланди, энди у йилига 420 минг сўмга ҳар ой 5 000 МБ, шунингдек, 1 000 дақиқа ва SMSни қамраб олмоқда.

UMSга уланиш янада қулай бўлиши учун компания деярли барча тоифадаги чиройли рақамларга чегирмаларни тақдим этмоқда. Тошкент шаҳрида ва ҳудудларда чегирмалар ҳажми 100% гача етмоқда, яъни уланмоқчи бўлганлар деярли бепул рақам ва тегишли тариф режасини танлаши керак.

Мисол учун, юқорида эслаб ўтилган “Қулай+” тарифига уланишда Steel Light, Steel, Bronze тоифаларидаги рақамларни 100% чегирма билан, Silver Light, Silver тоифаларини эса деярли 10 баравар арзон улаш мумкин.

UMSнинг энг чиройли рақамларини бир неча баравар арзонлаштирилган нархларда улаш учун эса операторнинг кўплаб йиллик тариф режаларидан бирини танлаш керак. Йиллик тарифларнинг қулайлиги шундаки, йил давомида мобил алоқа учун асосий харажатларни унутасиз ва шу билан бирга абонент тўловини амалга оширишда маблағ тежайсиз.

- Ҳозирги кунда UMS компанияси ўз тариф режалари ва хизматларини ихчамлаштириб чиқмоқда ҳамда шу билан бирга алоҳида тоифадаги рақамларга мавсумий чегирмалар бермоқда. Фурсатдан оқилона фойдаланиб, UMS чиройли рақамини деярли бепул улаб олиш ва сифатли хизматларимиздан фойдаланиш мумкин. Кам харажат қилиб, кўпроқ натижага эришишни хоҳловчилар учун бу жуда қулай, - дейди “UMS” МЧЖ Тижорат директори Лола Филатова.

UMS чиройли рақамини ва тариф режасини танлаш учун компания офисларига ва тижорат ҳамкорлари савдо шохобчаларига мурожаат қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид