Жамият | 17:09 / 10.07.2019
4315
4 дақиқада ўқилади

«Tenge Bank» – Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири «Halyk Bank» шўъба банки Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади

Фото: Tenge Bank

Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири «Halyk Bank» шўъба банки – Акциядорлик тижорат банк «Tenge Bank» 2019 йил 10 июлидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мижозларга банк хизматларини кўрсата бошлади.

«Бу халқаро миқёсдаги «Halyk» гуруҳи учун тарихий воқеадир. Ўзбекистон Қозоғистоннинг «Halyk Bank» шўъба банки фаолият юритаётган олтинчи мамлакатдир – деди Қозоғистон Халқ банки Бошқаруви Раиси Умут Шаяхметова. – Ўзбекистон Республикасининг бозор салоҳияти банк бизнесини ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб берди. Ўзбекистондаги «Tenge Bank» шўъба банки орқали ҳар икки мамлакатда бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган юқори сифатли корпоратив ва чакана банк хизматларини кўрсатиш орқали биз, билим ва технологияларимиз билан ўртоқлашиш, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиё минтақасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва савдо-сотиқни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигимизни билдирамиз.»

Фаолиятимизнинг биринчи босқичини Қозоғистоннинг энг яхши тажрибаси – юридик шахслар ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрсатишдан бошладик. Бугунги кунда Ўзбекистон бозоридаги мавжуд талаб ва таклифлардан келиб чиқиб оммабоп масофавий хизмат тури – Интернет банкинг хизматини ишга тушириш, юридик шахслар учун мўлжалланган бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва соддалаштириш, талаб юқори бўлган банк маҳсулотларини тақдим этиш бўйича фаолият юритяпмиз» – дейди АТБ «ТенгеБанк» Бошқарув раиси Аслан Талпаков.

Биз халқаро операция, яъни Ўзбекистондан Қозоғистонга тўловларни тенге валютасида амалга ошириш имкониятига эгамиз. Шу боис бозорнинг талаб ва имконияти имтиёзли бўлади. Пластик карта бизнесида банкнинг маҳаллий Uzcard ва HUMO карталари ҳамда анъанавий, халқаро тўлов тизимлари - VISA, Mastercard, Union Pay ва АMEX билан яқин ҳамкорлик қилиш режалари бор. Яқин 3-5 йил ичида Ўзбекистоннинг энг яхши банклари қаторида мижозларга «Halyk Group» томонидан тақдим қилинадиган барча имкониятлар: технологиялар, билимлар, стандартлар, бой тажриба, филиаллар хизматини тақдим этиш – Банкнинг асосий мақсади ва муҳим вазифасидир».

Интернет-банкинг хизмати орқали юридик шахслар бизнес жараёнларини соддалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон бозори талаб ва таклифларини ишлаб чиқиш ва етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда», – деди «Тенге Банк» бошқаруви раиси Аслан Талпаков.

«Tenge Bank» АТБ раҳбари шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар, савдо тармоқлари ва молиявий-техник компаниялар билан қўшма маҳсулот ҳамда хизматларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик дастурлари доирасида биргаликда ишлашга тайёр эканини таъкидлади.

«Halyk Bank» Ўзбекистондаги биринчи Қозоғистон банки. «Tenge Bank» корпоратив ва чакана мижозларнинг барча тоифаларига молиявий хизматлар кўрсатувчи универсал банк сифатида ривожланади.

Банк офиси қуйидаги манзилда жойлашган:

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 66-уй, 100007

Телефон:+99871 2038899

E-mail: [email protected]

«Tenge Bank» АТБ – Қозоғистон Республикасида энг йирик тижорат банки бўлган, молиявий бозорда 95 йилдан ортиқ муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган Қозоғистон «Halyk Bank» Акциядорлик жамиятининг 100 фоиз шўъба банки ҳисобланади.

Қозоғистон «Halyk Bank» АЖ – мижозлар базаси ва тарқатиш тармоғи кенг қамровли бўлган Қозоғистоннинг етакчи молиявий гуруҳи ва етакчи чакана банкидир. Банк чакана мижозларга, кичик ва ўрта бизнес ҳамда корпоратив мижозларга барча турдаги хизматлар (суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш бўйича банк хизматлари) таклиф қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид