Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Мўйноқдаги янги конда табиий газнинг илк оқими олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудидаги «Оралиқ» конида табиий газнинг илк оқими олинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Бу кондаги 1-қидирув қудуғи чуқурлиги 3910 метрни ташкил этади. Синов ишлари натижаларига кўра, қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 700-800 минг кубометрга етади.
Келгусида янги захираларни қидириш, газ конденсати таркибини аниқлаш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, мутахассислар 2 ва 3-қидирув қудуқларида тўлиқ геофизик тадқиқотлар ўтказиб, бурғилаш ишларини бошлашади.
Бундан аввалроқ Устюрт платоси ҳудудида «Кушкаир» конида янги газ захиралари аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.01.2026
Ўзбекистонда табиий газ билан боғлиқ ҳолат қандай ўзгаряпти?
17:57 / 12.01.2026
Президент «Ўзбекнефтгаз»га кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишни буюрди
08:35 / 12.01.2026
Мўйноқда янги қудуқдан саноат миқёсида газ оқими аниқланди
18:00 / 26.08.2025