Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” ГТФ масъул шахслари қабул қилиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажми ўртасидаги тафовутнинг келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан, оддий йўқотиш сифатида ҳисоботга киритиб, давлат ва жамият манфаатларига 251,5 млрд сўмлик зарар етказганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167- ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











