Бухгалтер – корхона ва ташкилотларда ҳисоб-китоб ишларини ўзига хос тилда ёзиб борувчи мутахассис. Ҳар қандай ташкилотда ҳам ҳисоботларини юритиш, таъсисчилар, раҳбарият ва давлат органларига ташкилот тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишда мазкур мутахассислик эгаларига бўлган талаб юқори ҳисобланади.

Аммо бухгалтерлик ҳам шунчаки осон касб эмас. Бугунги замонавий бухгалтерлар билимли, замонавий технологиялар ва дастурлардан фойдаланиш илмини яхши эгаллаган ва доимий ўз устида ишловчи мутахассис бўлиши лозим. Бу талабларга жавоб бермайсизми, демак сиз энг яхшиси эмассиз.

Хўш, барча талабларга жавоб берадиган мутахассис бўлиш учун нима қилиш керак ва умуман, қисқа вақтда бунга эришиш мумкинми? Бизнингча- мумкин, бу мақсад учун сизга тўғри танланган ўқув маркази ёрдам беради.
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган «Аср» ўқув маркази корхона ва ташкилотлар учун жуда қисқа муддатда малакали бухгалтерлар тайёрлаш ва бухгалтерия хизматлари кўрсатиши билан танилган марказдир.

Хўш, «Аср» нимаси билан бошқа ўқув марказларидан фарқ қилади ёки устун туради?
Бунда дастлабки катта фарқ таълим сифати ва дарс жараёнларида кўринади. Айнан «Аср» ўқув марказининг профессионал ўқитувчилари сизга энг янги дастурлар асосида, замонавий ўқув технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс беришади.
Унга кўра, бор-йўғи икки ой ичида сиз бухгалтерлик курсини тамомлайсиз ва мустақил фаолият бошлашга тайёр мутахассиссиз.

«Аср» ўқув марказида бухгалтерия ҳисобини юритишдан тортиб, тиклаш, аутсортинг, баланс ва солиқ-статистика ҳисоботларини тузиш ва электрон шаклда топшириш билимлари ҳамда хоҳловчиларга 1С бухгалтерия дастурий таъминоти ҳам ўргатилади.
Бу ҳаммаси эмас, ўқув марказида, шунингдек, барча турдаги корхоналарга шартнома асосида сифатли бухгалтерия хизматлари кўрсатилади. Яъни, сиз «Аср» ўқув маркази хизматидан фойдаланишни бошлаш билан ташкилотингиз бухгалтерия ишларини ўз профессионалларига топширасиз.










