10:47 / 13.07.2019
11848

«Барселона» - трансферларга кўп пул сарфлаш бўйича чемпион

Фото: Action press / ИТАР-ТАСС

«Барселона» клуби сўнгги 5 йил ичида трансферларга 1 миллиард 80 миллион евро сарфлади, деб хабар беради Transfermarkt.

Бугун каталонияликлар ҳужумчи Антуан Гризманнинг 120 миллион евролик трансферини расмийлаштирдилар. 

Натижада, «Барселона» трансферларга сарфланган маблағлар миқдори бўйича «Манчестер Сити»дан ўзиб кетиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Шаҳарликлар» ўтган 5 йил ичида янги футболчилар хариди учун 996 миллион евро, «Манчестер Юнайтед» эса 890 миллион евро сарфлаган эди.

«Барселона» уч футболчининг трансфери учун 100 миллион евродан ортиқ харажат қилди — Усмон Дембеле (125 млн), Филиппе Коутиньо (145 млн) ва Антуан Гризманн (120 млн).

Ўз навбатида каталонияликлар футболчиларни сотиш орқали 627 миллион евро даромад олишган.

Сўнгги 5 йилда трансферларга энг кўп сарфлаган клублар:
«Барселона» - футболчи сотиб олиш учун 1 080 миллион евро сарфланган (футболчи сотишдан 627 миллион евро даромад олинган)
«Манчестер Сити»  - 996 (280)
«Манчестер Юнайтед» - 890 (275)
«Челси» - 875 (723)
«Ювентус» - 868 (639)
«Атлетико» - 800 (752)
«ПСЖ» - 773 (356)
«Реал» - 755 (543)
«Ливерпуль» - 714 (535)
«Рома» - 586 (602)

Top