Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига махсус маълумот билан чиқди.
Бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шакли учун ҳужжатларни қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) шу йилнинг 15 июль санасида якунланади. Шу билан бирга, ОТМдаги қабул комиссиялари охирги абитуриент рўйхатдан ўтгунга қадар фаолият кўрсатади, дейилади маълумотда.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда тарқатилаётган ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгани, муддати узайтирилгани ва бошқа шу каби асоссиз хабарларга ишонмаслик сўралган.
2019/2020 ўқув йили қабули билан боғлиқ ҳар қандай янгилик вазирликнинг веб-сайти, телеграм тармоғидаги расмий канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жамоатчиликка маълум қилиб борилиши айтилган.
Бундан олдин, абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган олий таълим муассасалари маълум қилинганди.















