Спорт | 18:31 / 15.07.2019
34567
2 дақиқада ўқилади

18 ёшли япониялик «Реал» машғулоти вақтида барчани ҳайратлантирди

Фото: Getty Images

Япониялик 18 ёшли футболчи Такефуса Кубо «Реал» машғулоти вақтида ўз техникаси билан барчанинг олқишига сазовор бўлди. Япониялик футболчи мадридликлар клубининг асосий жамоаси билан машғулотларда қатнашди ва жамоадошлари ҳамда мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирди.

Кубо «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо шу йил ёзида у каталонлар жамоасининг принципиал рақиби сафига ўтди. Испан нашрлари маълумотига кўра, форвард учун  2 млн евро тўланган.

Ёзда ушбу ёш футболчи Япония терма жамоасида дебют қилди, у Сальвадорга қарши ўйиннинг 67-дақиқасида майдонга тушди ва бу борада терма жамоанинг иккинчи энг ёш дебютанти бўлди (ундан олдин Дайсуке Итикава 17 ёшу 322 кунлигида асосий терма жамоа сафида биринчи ўйинини ўтказганди). 

«Токио» сафида Кубо 30 ўйинда майдонга тушган ва 6 гол уриб, 4 голга узатма берган, у шунингдек «Йокогаму Ф. Маринос» сафида 6 ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва бир голли узатма муаллифига айланган.

Мавзуга оид