Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ва 24−25 сентябр кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари +13…+18 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража атрофида, жанубда +35…+37 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7−12 метр/сония тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +15…+18 даража, кундуз кунлари +29…+32 даража, 25 сентябрда +27…+29 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади.

















