ДХХ раиси ЎФА президентлигига сайланди
Бугун, 15 июль куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Tribuna.uz мухбири хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.
У 2018 йил январидан буён расман ЎФА раҳбари лавозимини эгаллаб келган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ўрнини эгаллади. У энди бир вақтнинг ўзида ҳам ДХХ, ҳам ЎФАга раҳбарлик қилади.
Конференцияда ЎФА президентидан ташқари вице-президентлар ва ташкилот Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.
Унга кўра, таниқли ҳакам Равшан Эрматов ва Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев вице-президент лавозимларини эгаллагани тасдиқланди. Улар 14 июнь куни ЎФАнинг навбатдан ташқари йиғилишида вақтинча вице-президент этиб сайланган эди.
Маълумот учун, Абдусалом Азизов аввал ҳам футбол федерациясида ишлаган, у 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлганида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти эди.
Генерал-лейтенант Абдусалом Абдумавлонович Азизов 2019 йилнинг февралидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раиси ҳисобланади.
Абдусалом Азизов 1960 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2006 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006-2006 йилларда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси, 2006-2008 йилларда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти раиси, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, 2009-2017 йилларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йил январидан 2017 йил сентябригача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, 2017 йил сентябридан 2019 йил январигача Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бўлган.
YouTube
Tas-IX
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:54 / 21.04.2025
-
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
-
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда
Жаҳон | 23:00 / 21.04.2025
-
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
Жаҳон | 22:55 / 21.04.2025
Мавзуга оид

19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди

19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди

15:44 / 24.11.2024
Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди

22:43 / 23.11.2024