Фан-техника | 09:17 / 15.07.2019
8734
2 дақиқада ўқилади

Сет Годин: Сиз қайси ўйинни ўйнайсиз?

Машҳур маркетолог муваффақият сиз ишлайдиган соҳани танлашга боғлиқ эканини тушунтиради.

Фото: TED

Кўпчилик муваффақиятга эришишга ҳаракат қилади.

Ўринли савол: «Қайси соҳада?»

Агар маҳаллий боулинг лигасида ғолиб бўлишга ҳаракат қилсангиз, бу жараён сизни бутунлай ўзига жалб этади ва сиз фақат муваффақиятингиз ва рақобатчилар ҳақида ўйлашни бошлайсиз.

Агар сизнинг ўйинингиз – сиз ёзаётган шеърлар, мақсадингиз – нашриётчи, муҳаррир кўзи учун эмас, ўзингиз учун кейинги қаторни ғолиблик билан битиш бўлса, айнан шу соҳа сизнинг асосий ишингизга айланиши мумкин.

Агар мақсадингиз – Водийдаги юқори баҳо билан кўпроқ пул жалб этиш бўлса, демак сиз ўйнаётган ўйин ана шундай.

Кўпинча биз ғолибликка эришолмайдиган ўйинларни ўйнашни бошлаймиз. Қайсидир маънода бу сизга ўша соҳада муваффақиятга эришолмасликка сабаб бўлади.

Баъзида эса биз бошқалар мағлуб бўлмагунига қадар ғолиб бўлинмайдиган ўйинларни танлаймиз. Бундай ўйинлар кўпинча узоқ муддатли заҳарли оқибатларга эга бўлади.

Айрим ҳолларда ўзингиз ўйнаётган ўйинни ўзгартиришни истайсиз. Чунки натижа сизга ёқмайди. Бироқ кўриб турганингиздек, ўйинни ўзгартириш самарали эмас. Бошиданоқ ўйинни тўғри танлаш анча муҳим.

Мавзуга оид