Спорт | 13:44 / 16.07.2019
10732
1 дақиқада ўқилади

Азиз Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлади, у ЎФАда раҳбарлик лавозимини эгаллайди

«Локомотив» яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлади ва тез орада ЎФАда иш бошлайди. Бу ҳақда «темирйўлчилар» клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 34 ёшли Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллайди.

Маълумот ўрнида, Азиз Ҳайдаров профессионал фаолиятини 19 ёшида айнан «Локомотив»да бошлаган (2004-2007). Шундан сўнг «Бунёдкор»да (2007-2011, 2018) ҳамда БААнинг икки клуби «Ал-Шабаб» (2011-2017) ва «Ажман» (2017-2018) жамоаларида ўйнади. У шу мавсум бошида «Локомотив»га қайтган эди.

Уч карра Ўзбекистон чемпиони (2008-2010) ва икки карра мамлакат кубоги соҳиби (2008, 2010) саналувчи хавбек миллий жамоа сафида 86та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид