Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматларини олишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш ихтиёрий бўлди

Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фуқаролар фикрини ўрганиш ишларини олиб бориб, доимий равишда турли мазмундаги сўровлар ўтказиб туриши натижасида давлат хизматларини олишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш ихтиёрий қилинди.
«Айнан жамоатчилик билан доимий алоқа натижасида соҳани яхшилаш учун бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар аниқланади.
Демак, давлат хизматлари соҳасида қандай янгиликлар ва енгилликлар мавжуд?
Биринчидан, узоқ муддат мобайнида ижтимоий тармоқларда электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган. Аслида эса, мурожаатни электрон шаклда юбораётганда айнан ЭРИ фуқаролар шахсини тасдиқлайди. Шунинг учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий идентификация қилишнинг бошқа муқобил усуллари мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат хизматлари марказларида ЭРИ калитларини тақдим этиш лозим эди. Таъкидлаш керакки, хизмат учун тўлов ҳам белгиланганди. Бундан ташқари, аҳолидан ЭРИни йўқотиб қўйгани (у флэшка ёки бошқа қурилмаларга ёзиб олиниши белгиланган) ва уни олиш учун қайта мурожаат қилиш талаби юзасидан кўплаб норози кайфиятдаги эътироз ва мурожаатлар кун сайин ортиб бораётганди.
ДХА аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қонунчиликка зарур ўзгартишлар киритилиши ташаббуси билан чиқди. Натижада, ЭРИни мажбурий тартибда қўллашга доир талаб бекор қилинди, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Албатта, Марказлар шахсни идентификация қилишнинг турли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо) билан таъминлангунга қадар маълум вақт талаб этилади. Шунга қадар ариза берувчилар томонидан ЭРИни олиш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли сўровномалар қоғоз кўринишида чоп этилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимларининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органларга юборилиши таъминланади.
Иккинчидан, давлат хизматларидан фойдаланаётганда 10 фоиз чегирмага эга бўлмоқчимисиз? Унда электрон хизматлардан фойдаланинг!
Эндиликда давлат хизматларини олиш учун my.gov.uz портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз тўланади.
Учинчидан, судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳамда солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномаларни олиш учун энди ариза берувчи билан бирга унинг яқин қариндошлари ҳам (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) ариза бериши мумкин.
Кўриб турганингиздек, Давлат хизматлари агентлиги келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларни доимий равишда ўрганиб боради ҳамда халқимизни қизиқтирадиган муаммоларнинг тизимли ечимини топишга ҳаракат қилади», дейилади Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

09:09 / 21.03.2022
ДХМ катта мутахассиси 6 минг доллар билан ушланди

14:56 / 31.12.2021
Боғчага навбатга қўйиш, хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқни аниқлаш ва яна учта хизматдан телефон орқали фойдаланиш мумкин

16:30 / 15.10.2021
Хориждаги фуқароларга электрон рақамли имзо консуллик муассасалари орқали берилиши йўлга қўйилмоқда

20:37 / 25.07.2021