Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйди. Ушбу йўналиш бўйича биринчи рейс Boeing 757 UK75703 самолётида амалга оширилди. Парвозлар ҳафтасига икки марта бўлади.
Сешанба: HY745 Тошкент 15:50 – Тбилиси 18:30
Сешанба: HY746 Тбилиси 19:30 – Тошкент 23:50
Жума: HY745 Тошкент 08:00 – Тбилиси 10:40
Жума: HY746 Тбилиси 11:40 – Тошкент 16:00
Парвоз вақти: 03:40
Масофа: 2042 км
Нархи: ҳар икки йўналишга 3,515 млн сўмдан.















