Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячилари Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе фаолиятини ЎФА тизимида давом эттиради.
Ассоциация расмий сайтига кўра, Ҳайдаров ЎФА Терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш вазифаси топширилган.
Кападзе эса ЎФАнинг селекция ишларига бош бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Ҳайдаров йил бошидан буён «Локомотив»да ўйнаб келаётган, ўтган ҳафтада футболчилик фаолиятига якун ясагани эълон қилинган эди.
Темур Кападзе эса 2017 йил охирида бутсаларини михга илиб, 2018 йил февралида Ўзбекистон миллий жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган ва термани 4та ўйинда майдонга бошлаб тушган эди. Ўша йил апрелида эса «Локомотив»да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаганди.
Аввалроқ Кападзе Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда «Локомотив»дан «Пахтакор»га ишга ўтаётгани, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе клубнинг ёшлар жамоасидан кўнгли тўлмаётгани боис уни «шерлар» ўринбосарларига устозлик қилишга таклиф этганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:30 / 02.07.2026
Мундиал учун ЎФАга берилган имтиёзли чипталар қиммат нархда сотилганми?
21:25 / 01.07.2026
Жаҳон чемпионатидан қайтган Ўзбекистон миллий жамоаси тантанали кутиб олинди
17:55 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги асосий либоси ESPN рейтингида охирги учталикка кирди
12:06 / 20.05.2026