Иқтисодиёт | 14:28 / 22.07.2019
18114
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси илк бор 8600 сўмдан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 40,01 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8624,51 сўмга етган.

Бу илк бор расмий курс 8600 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.

1 евро курси 2,83 сўмга ошиб, 9676,70 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,58 сўмга ўсиб, 136,92 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид