Жанубий Корея Россия бомбардимончиси сабаб огоҳлантирув ўти очди. Япония Москва ва Сеулга протест билдирди
Россияга қарашли бомбардимончи самолёт Жанубий Корея ҳаво ҳудудига бостириб кирди. Бу ҳақда «Рёнхап» ахборот агентлиги Жанубий Корея штаблар бошлиқлари қўмитасига таянган ҳолда хабар берди.
Хабар қилинишича, Россия жанговар самолёти Жанубий Кореянинг Япон денгизи узра ҳаво ҳудудидан икки марта уч дақиқали парвозни амалга оширган. Шу сабабли Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди, улар огоҳлантирув ўти очган.
Россия Мудофаа вазирлиги изоҳида айтилишича, мамлакат самолётлари халқаро қоидаларга мувофиқ тарзда режалаштирилган парвозни амалга оширган.
Вазирлик версиясига кўра, Токто ороллари (Такэсима) ҳудудида уларга Жанубий Кореянинг иккита қирувчи самолёти яқинлашиб, стратегик ракета ташувчилар курсини кечиб ўтган ҳолда хавфсизлигига таҳдид туғдирган.
Мудофаа вазирлигидан таъкидлашларича, жанубий кореялик учувчилар Ту-95МС экипажлари билан алоқага киришмаган, сўнг иссиқлик тузоқларини ўққа тутган ва Россия самолётларидан узоқлашган.
Баёнотда қайд этилишича, ракета ташувчиларнинг йўналиши, халқаро қоидаларга кўра, Токто оролларидан 25 км узоқликда, режадан четга чиқмаган ҳолда ўтган. Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, Россиянинг Ту-95МС самолётлари Жанубий Корея ҳаво ҳудудини бузмади.
Ўз навбатида, Япония Россия ва Жанубий Кореянинг Япон денгизи узра ҳаво ҳудудидаги можаросидан норозилигини билдирди. РИА Новости ёзишича, Япония ҳукумати ушбу ҳудуд ўзига тегишли экани ҳамда унда шунга ўхшаш можаролар қабул қилиниши мумкин эмаслигини билдирган.
Мавзуга оид
14:50 / 05.11.2024
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024
ЕИ ва Жанубий Корея мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
21:13 / 04.11.2024