09:00 / 24.07.2019
70217
Реклама

Ҳайдалган автомобилни арзонга сотиб олмоқчимисиз?

Одатда автомобилни сотилишига бир нечта сабаб бўлиши мумкин. Бундай сабаблар қаторига автомобилни янгилаш, пулга бўлган зарурат, автомобиль учун яхши нарх таклиф қилиниши кабиларни киритиш мумкин. Табиийки, пул зарур бўлган кишилар автомобилни арзонга бўлса ҳам қисқа фурсатда сотишга интилсалар, иккинчи тоифадаги сотувчилар борки, улар ўз автомобилини қимматга сотиш учун керагича кутишга тайёр бўладилар. Биламизки, арзонга автомобиль сотиб олмоқчи бўлганлар талайгина бўлиб, бундай таклиф билан бозорга чиққан сотувчилар харидорни узоқ кутмайди. У ҳолда жозибадор нархда сотилаётган автомобилни қандай қилиб топиш ва имкониятни қўлдан бой бермаслик мумкин?

Avtobor.uz сайти тажрибали автодилерлар қўллайдиган бир нечта оддий усулларни таклиф қилади:

1. Сотилаётган автомобиллар эълонларига обуна бўлиш

Турли хил сайтларга автомобиль хақидаги эълонингизни жойлаштиришингиз биланоқ автодилерларнинг қўнғироқ қилиши сизга таниш ҳолатми? Улар сайтлардан хабарнома олиб туриш учун обуна бўлган бўлиб, сиз автомобилингизни сотишингиз ҳақидаги эълонингизни жойлаштиришингиз билан уларга хабар келади. Бундай хабарномаларга истаган киши эга бўлиши мумкин бўлиб, одатда бундай хизматлар бепул тақдим этилади. Хўш, буни қандай амалга ошириш мумкин?

Масалан, сиз яхши ҳолатдаги, нархи 5 000 ш.б.дан арзон бўлган Chevrolet Spark сотиб олмоқчисиз, аммо авто сайтларда ўзингизга мос таклифни топа олмадингиз. У ҳолда сизга  Avtoborbot (@Avtoborbot) телеграм ботидан фойдаланишни таклиф қиламиз. Мазкур ботга аъзо бўлгач,  аввал «Харид» тугмасини босасиз, кейин эса автомобиль маркасини танлаб, қидирув фильтрини ишга туширасиз. Шундан сўнг «Кўрсатиш» ва «Обуна» тугмаларини босасиз холос! Энди сиз 5 000 ш.б.дан арзонга сотилаётган Chevrolet Spark автомобиллари тўғрисидаги эълонларни биринчилардан бўлиб ўз телефонингизда қабул қиласиз!

2. Нархларни таққослаш

Avtobor.uz сайтидан автомобиль танлар экансиз, нархларни таққослашни унутманг. Chevrolet авто маркаси учун автомобилнинг батафсил маълумотлари қисмидаги жадвалда ушбу маркадаги автосалондаги янги автомобиль ва худди шундай автомобиль учун  бозордаги ўртача нархларни таққослашингиз мумкин. Нархларни таққослар экансиз, мазкур автомобилга берилаётган нарх адолатлими ёки йўқми деган саволга жавоб оласиз хамда  сотувчи билан савдолашиш учун аниқ асосга эга бўласиз. Масалан, қуйидаги автомобиль автосалондаги янги автомобилдан 23%га ва бозордаги худди шундай автомобилнинг ўртача нархидан 1,6%га арзон.

Агар сиз яхши нархга автомобиль сотиб олишга тайёр бўлсангиз, Avtobor.uz сайти  ёки @Avtoborbot телеграм ботига хуш келибсиз! Янги ёки ҳайдалган, нақдга ёки муддатли тўлов асосида, буларнинг барчаси Avtoborда бор!

Сайт: Avtobor.uz

Телеграм-бот: @Avtoborbot

Реклама ҳуқуқи асосида

Top