Технология | 11:50 / 13.12.2017
86329
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Бозордаги ҳайдалган автоуловлар «ярқираши»нинг сири нимада?

Фото: Getty Images

Машиналарнинг олди-сотдиси қайнайдиган нуқта – бу Сергели бозори эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. У ердаги бир-биридан янги, кўзни қувнaтувчи автоуловларни кўриб, уларнинг ҳатто ҳайдалган эканлигига ҳам ишонгингиз келмайди. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима сабабдан автоуловларнинг салони ва кузови идеал даражада тоза бўлиб, ярақлаб туради? Қандай қилиб, саккиз йил ва ундан ортиқ муддат давомида фойдаланилган автоуловлар ҳудди заводдан эндигина ишлаб чиқарилган “темир тойчоқ”дек кўринади?

Бунинг сабаби нимада?

Чунки автоуловларнинг кўпчилиги бозорда сотувга қўйилишдан аввал махсус тайёргарликдан ўтади. Ҳайдалган автоуловлар жозибали, харидоргир қилиш учун автодилерлар бор маҳоратини ишга солиб, унинг ташқи кўринишига янада жило беришга ҳаракат қилишади. Бу эса осон эмас, албатта! Боз устига бундай ҳаракат кўп вақт, югур-югур ҳамда яхшигина харажат ҳам талаб қилади.

Қуйида автоуловларни сотишга тайёрлаш учун сарфланадиган вақт ва харажатлар сарҳисоби келтирилган. Сиз мазкур жадвал орқали автодилерлик хизмати машина эгасига қанчага тушиши ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Автоулов савдоси осон иш эмас. Сергели бозорида рақобат катта бўлиб, айрим автоуловлар кўп ҳолларда кўпинча ўз эгасини тополмай, бир чеккада қолиб кетади. Сотувчилар эса ҳар сафар автоуловни бозорга олиб чиқиш учун бозор паттаси ва бошқа харажатларни амалга оширишига тўғри келади. Шу ва бошқа ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда яхши харидорни топиш мақсадида автодилерлар хизматига эҳтиёж сезилади.

Кичик ноқулайлик

Албатта, бозордаги савдонинг ўзига яраша афзал жиҳатлари мавжуд. Бироқ унинг бир қатор камчиликлари ҳам борки, у автоулов харидорлари ва сотувчилари учун жиддий ноқулайликлар туғдиради. Биринчидан, қаҳратон қиш ва совуқ кунларда одамлар автоулов бозорига боришга эринадилар. Иккинчидан, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши баъзан кишилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Учинчидан, Сергели  автоулов бозори, асосан, якшанба куни ишлашга мўлжалланган бўлиб, бегим кунлари савдони амалга ошириш имкониятлари чекланган.

Ажойиб ечим!

Эндиликда эса, мазкур ноқулайликларнинг қулай ечими мавжуд. Бу Avtobor.uz портали бўлиб, у кишиларнинг оғирини енгил қилишда яқиндан кўмак бериб келмоқда.

Шунингдек, барча учун қулай бўлган Telegram’да @AvtoborBot хизматининг мавжудлиги автоуловларни мобил излаш ва эълон жойлаштиришни осонгина амалга ошириш имконини беради. Avtobor.uz билан автоуловингизни махсус тайёргарликдан ўтказишга ҳожат йўқ. Қолаверса, сиз автоулов олди-сотдисини амалга ошириш учун дам олиш кунини кутиб ўтирмайсиз.

Эндиликда сиз автоулов савдосини исталган ердан, қўлингиздаги смартфон орқали ҳам амалга ошириш имконига эгасиз. Муҳими, қимматли вақтингиз ва нақдингизни тежайсиз. Манфаатдор мижозларни тезроқ топасиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид