Фойдаланилган автомобилни қандай қилиб узоқ муддат давомида бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш мумкин?
Айни кунларда мамлакатимиздаги аксарият банклар автомобилни кредитга олишни тавсия этмоқдалар. Белгиланган тартиб-қоидаларга кўра, банк автосалондаги янги автомобилни кредитга беради. Янги автомобиль, албатта, яхши. Аммо унинг нархи ва кредитни қайтариш шартлари барчага ҳам манзур бўлавермаслиги табиий ҳол, албатта.
Фойдаланилган, аммо сифатли автомобилни узоқ муддат давомида бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш учун нима қилиш керак?
Avtobor.uz ва лизинг компанияси Start Leasing ҳамкорликда акция эълон қилади. Унга кўра, сиз фойдаланилган автомобилни узоқ муддат давомида бўлиб тўлаш йўли билан харид қилишингиз мумкин.
Ушбу хизмат қуйидагича амалга оширилади:
1. Avtobor.uz сайтига киринг ва ўзингизга ёққан автомобилни танланг. Танлаган автомобилингиз GM Uzbekistan маҳсулоти бўлса, унинг ишлаб чиқарилган санаси 2014 йилдан, агар хорижий компаниялар автомобили бўлса, 2010 йилдан эски бўлмаслиги керак.
2. Эълондаги ҳаволани ёки танлаган автомобилингизнинг (маркаси, йили, нархи, босиб ўтган масофаси ва эълон муаллифининг телефон рақамини) +998-90-9099602 Телеграм рақамига ёки info@avtobor.uz электрон почтасига жўнатинг.
3. Start Leasing компаниясининг вакили 24 соат ичида сиз билан боғланади ва автомобиль учун тўловни узоқ муддат давомида бўлиб тўлашнинг турли усулларини таклиф этади. Сиз тақдим этилган таклифлардан бирини танлайсиз, зарур ҳужжатларни олиб келасиз ва шартнома имзолайсиз.
4. Start Leasing сиз танлаган автомобилни харид қилади ва уни сизга бўлиб тўлаш шарти билан сотади.
Белгиланган тартибга кўра, ушбу хизмат қуйидаги шартларни ўз ичига олади:
- Олдиндан тўлов 0 фоиздан бошланади;
- Тўлов муддати 42 ойгача;
- Сиздан қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари талаб этилади: паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, даромад тўғрисида маълумотнома, СТИР ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варағи.
Ушбу акция Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти аҳолиси учун 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. Имкониятингизни қўлдан бой берманг, чунки бу хизмат тури билан автомобиль хариди янада қулайлашади.
Avtobor.uz – ақл билан топинг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023