Ўзбекистон | 08:35 / 24.07.2019
27738
3 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги лавозим жорий этилади

Фото: AFP

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Давлат геология қўмитасига юклатилган вазифаларни самарали мувофиқлаштириш ва бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмасидан битта штат бирлигини қисқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти тузилмасида қўшимча битта геология ва минерал-хомашё базаси бўйича бош мутахассис штат бирлиги кўзда тутилади.

Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятига бириктирилади.

Молия вазирлиги Давлат геология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун инвестицияларни жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори лойиҳасини киритади:

кон-геология соҳасида инвестиция лойиҳаларини бошқариш ва амалга оширишнинг лицензия битими асосида ҳамкорлик қилишнинг шакли ва шартлари белгиланишини назар тутувчи халқаро амалиётни жорий қилиш;

тўлиқ молиялаштириш таъминланган тақдирда чет эллик инвесторларга тадбиркорлик таваккалчилиги шартлари асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳуқуқини тақдим қилиш;

фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш ҳуқуқи учун имтиёзли бонус ставкаларини қайта кўриб чиқиш;

кон қазиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллашни ҳисобга олган ҳолда стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилмаларнинг асосий турлари учун ер қаъридан фойдаланишга оид солиқ ставкаларини мақбуллаштириш;

чет эл инвесторлари томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларнинг барча турлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда тўланиши;

лойиҳани амалга оширишнинг бутун даврида солиқ қонунчилигининг ўзгармаслиги кафолатларини таъминлаш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид