Жамият | 17:05 / 26.07.2019
10714
1 дақиқада ўқилади

Ярим килограммга яқин қуйма тиллаларни танасига яшириб олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.

Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид