Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Концессиялар тўғрисида»ги 110-I-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланиши мумкин.

Концессиялар тўғрисидаги битим ёзма шаклдаги шартнома тури бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси инвесторга давлат номидан махсус рухсатнома беради. Ушбу рухсатномага кўра, концессионер маълум турдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш, концессионерга мол-мулк объектларини, ер (участкалари) майдонлари, ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам беради концессия тўғрисидаги имзоланган битим асосида, ўз навбатида инвестор барча ишларни ўз ҳисобидан молиялаштириш ҳамда барча лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча хавф-хатарларни ўз зиммасига олади.

Концессия тўғрисидаги битимда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

концессия тўғрисидаги битимнинг тарафлари ҳақидаги;

концессия тўғрисидаги битимнинг предмети ҳақидаги;

тарафларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисидаги;

концедент ва концессионер ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши ҳақидаги;

концессия объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан концессия тўғрисидаги битимга мувофиқ бошқа ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, ундан фойдаланилиши ва унга хизмат кўрсатилиши лозим бўлган концессия объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари тўғрисидаги;

концессия лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддатлари ва тартиби ҳақидаги;

тарафларнинг тегишли инфратузилмага нисбатан ва концессия лойиҳаси бўйича ҳуқуқларини тақсимлаш тўғрисидаги, шунингдек уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби ҳақидаги;

концессия лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ер участкаларини бериш тартиби ва тартиб-таомили тўғрисидаги, ер участкаларига тааллуқли бошқа шартлар ҳақидаги;

хусусий шерик томонидан бериладиган товарларга, бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга доир нархларни, тарифларни белгилаш ва уларни ўзгартириш шартлари тўғрисидаги;