Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан 2020 йил 1 июндан 30 июнгача республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари сонининг 10 фоизини қамраб олган ҳолда, ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича микро рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Қуйидагилар:
Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланган ҳолда ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда аҳолининг иштирокини тавсифловчи муҳим кўрсаткичларни шакллантирган ҳолда ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш ва якуний натижаларини чиқариш бўйича тартиб тасдиқланади.
Ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш схемаси тасдиқланади.
Республика комиссияси:
ваколатли органлар ва микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга жалб қилинган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда, уларнинг мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижроси таъминланишини назорат қилади;
микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этиш масалаларини кўриб чиқади;
2019 йил 1 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасодифий кенг қамровли танлов асосида шакллантирилган микро рўйхатга олиш ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхатини тасдиқлайди;















