31 июл куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари, хусусан 271-мактаб ҳудудидаги объект кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудидаги ер участкаси ҳамда бино-иншоотлар амалдаги ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳудудда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик битими ва ижара шартномаси асосида " ASIAN SCHOOL" МЧЖга 4 минг квадрат метр ер майдони ижарага берилгани маълум бўлди.
Ўрганиш якунларига кўра, тунука билан ўралган ҳудуд демонтаж қилиниб, ер участкаси аввалги ҳолатига қайтарилди.
Аввалроқ Миробод туманидаги болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилинганди.











