Ўзбекистон | 12:24 / 31.07.2019
34287
2 дақиқада ўқилади

Электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий нормаси камайтирилиши режалаштирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, ҳукумат электр энергияси истеъмоли базавий нормасини 300 кВт/соатдан 250 кВт/соатгача камайтиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларига нарх ва тарифларни босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан Тошкент шаҳри Юнусобод туманида эксперимент тариқасида электр энергияси истеъмолига базавий норма жорий қилинди.

Ўшанда электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси бир абонент учун ойига 300 кВт/соатни ташкил этди. Шу билан бирга, аҳоли кўрсатилган базавий норма доирасида белгиланган тариф бўйича, базавий нормадан кўп бўлганда эса - ўрнатилган тарифга 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган оширилувчи коэффициент қўлланган ҳолда тўловни амалга ошириши лозим эди.

«Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бир нафар абонентга аҳолининг электр энергияси истеъмоли базавий нормалари жорий этилишининг ижобий натижалари маълумот учун қабул қилинсин», - дейилади ҳужжатда.

Энди электр энергияси истеъмоли базавий нормаси 250 кВт/соатни ташкил этади. Бундан ташқари, аҳоли базавий нормадан ортиқ электр энергияси учун белгиланган тарифга 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оширилувчи коэффициент қўлланган ҳолда тўлов амалга оширади.

Мавзуга оид