Ўзбекистонлик ҳарбий альпинистлар Қирғизистондаги Ленин чўққисини забт этмоқда
Ўзбекистон ва Россиядан бўлган бир гуруҳ ҳарбий альпинистлар 21 июль куни Қирғизистонга етиб келишди. Ҳарбийлар Чон-Олой водийсидаги баландлиги 7134 метр бўлган Ленин чўққисини забт этмоқчи, деб хабар беради «Комсомольская правда».
Чўққига кўтарилиш қирғиз томони ташаббуси билан МДҲ мамлакатлари ҳарбий хизматчилари-спортчилари халқаро учрашуви шаклида ўтказилмоқда. Ҳарбий альпинистлар иштирокида бундай тадбирлар СССР даврида ҳам бўлмагани айтилади.
- Чўққига кўтарилишнинг асосий мақсади дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, кўтарилишдаги техник усуллар билан тажриба алмашиш, қуролли кучларда альпинизмни оммалаштириш ва ривожлантиришдир. У МДҲга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгашининг қарори доирасида ўтказилмоқда ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган, - дея маълум қилишди Қирғизистон Қуролли кучлари Бош штабида.
Икки кунлик мослашувдан сўнг гуруҳ йўналишга чиқди. Унга Қирғизистондан икки нафар ҳарбий хизматчи кирди. Жамоанинг барча аъзолари альпинизм бўйича камида 2-тоифага ва 4Б қийинчилик тоифаси бўйича йўналишга чиқиш ҳуқуқига эга.
27 июль куни альпинистлар Ўрта Осиёнинг энг баланд чўққиларига олиб борувчи йўналишда жойлашган тўртта лагердан биринчисини (баландлиги 4,400 м) ортда қолдиришди. Баландликнинг ўзи 6 ёки 7 августда забт этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:12 / 05.11.2024