16:40 / 05.08.2019
10745

«МЮ» Магуайер трансферини эълон қилди. Унинг учун рекорд даражада маблағ тўланди

Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳарри Магуайр «Манчестер Юнайтед» аъзосига айланди.

Клуб расмий сайтида Ҳарри билан 6 йиллик шартнома имзолангани, келишувда бу муддатни яна бир йилга узайтириш эҳтимоли белгилангани маълум қилинди.

Аввалроқ ОАВда Магуайрнинг «Лестер Сити»дан трансфери «Юнайтед»га 87,3 млн еврога тушаётгани, бу эса уни футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айлантириши хабар қилинганди. Аввалги рекорд «Саутҳемптон»дан «Ливерпуль»га 75 миллион еврога трансфер қилинган Виржил Ван Дейкка тегишли эди.

Маълумот учун, 26 ёшли Магуайр 2017 йилдан бери «Лестер»да ўйнаб келаётганди. Ундан аввал «Уиган», «Шеффилд Юнайтед» ва «Ҳалл Сити» клублари шарафини ҳимоя қилган. 2018/19 йилги мавсумда футболчи АПЛ доирасида 31та ўйин ўтказиб, 3та гол муаллифи бўлган.

Top