Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung иккита янги смартфонини тақдим қилди
Фото: AP Photo / Frank Franklin II
Samsung Electronics компанияси иккита янги флагман смартфони – Galaxy Note 10 ва Galaxy Note 10+ тақдимотини ўтказди. Тақдимот 7 августда Нью-Йоркда бўлиб ўтган, уни видеоёзуви Samsung’нинг YouTube-каналида эълон қилинган.
Galaxy Note 10 смартфони диагонали 6,3 дюймли ва кўрсатиш қобилияти 2280 нуқтага 1080 нуқтали, 10+ эса 6,8 дюймли ва кўрсатиш қобилияти 3040 нуқтага 1440 нуқтали экран олган.
Иккала модел ҳам 4 та модулли асосий камера ва олд камера билан жиҳозланган, бироқ Galaxy Note 10+’да қўшимча 3D-камера ҳам бўлади.
Note+’нинг тезкор хотираси 12 Гбни, Note 10’ники эса 8 Гбни ташкил қилади. Шунингдек, иккала қурилма ҳам 256 Гб ички хотира билан таъминланади.
Янги қурилмаларда кўп функцияликка ва хавфсизликка урғу берилган. Иккала модел ҳам 4G/LTE ва 5G тармоқларида ишлай олади.
Компанияда таъкидланишича, қурилмалар ўта тезкор режимда қувватланади ва уларнинг тўлиқ қувватланиши учун ярим соатгина талаб этилади. Шунингдек, қурилмаларнинг аккумуляторлари сиғими Note 10 учун 3500, Note 10+ учун эса 4300 мА-соатни ташкил қилади.
Смартфонлар 23 августдан 949 ва 1099 доллардан сотувга чиқарилади.
Мавзуга оид
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
21:00 / 25.02.2026